Органик маҳсулотлар етиштириладиган ер майдонларида алоҳида белгилар ўрнатилади

“Органик ер майдонларига белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (33-сон, 22.01.2021 й.) қабул қилинди. 

- Қарорга мувофиқ, Органик ер майдонларига  белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш шакли ва тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

- Унга кўра, 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 октябрга қадар:

- органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва   ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик маҳсулотларини йиғиб олувчи хўжаликлар ер майдонларининг манзилли рўйхати шакллантирилади ҳамда ана шундай хўжаликлар ер майдонларининг охирги уч йил учун статистик таҳлил натижалари ва топонимик жойлашувини ўрганиш, тупроқ, сизот ва оқова сувлар сифати ҳамда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория таҳлилларини ўтказиш чоралари кўрилади. 

- Мунтазам равишда органик маҳсулотлар етиштирувчи ва ёввойи ўсимликлар ҳосилини йиғиб олувчиларга ўз ҳудудини анъанавий усулда  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонларидан  ажратиб турувчи белги ва кўрсаткичлар ўрнатиш, шунингдек экспортбоп ва сердаромад органик маҳсулотлар етиштириш вазифалари топширилди. 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM