Вилоят ИИБ бошлиғи Самарқанд туманидаги криминоген вазияти оғир ҳудудларда бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида берган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд туманида бўлиб, маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг осойишталигини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишди.

Хусусан, бошқарма бошлиғи ҳамда туман ҳокими Самарқанд туманидаги криминоген вазияти оғир бўлган "Янгиариқ-1" маҳалласида бўлди. Профилактика инспекторининг хизмат фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида мавжуд муаммолари тинглади. Уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг туманнинг "Дўстлик" МФЙда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Маҳаллада жойлашган, ИИБнинг соҳавий хизматларидан бирига бириктирилган 5-сон умумтаълим мактабида ҳам ўрганиш олиб бориб, мактаб кутубхонаси билан танишди. Жараён давомида ёшларнинг бадиий адабиётларни мутолаа қилишлари учун 100 дона китоб совға қилинадиган бўлди. Бундан ташқари ўқувчилар саф тортадиган майдон ҳам таъмирлаб бериладиган бўлди.

Шунингк, қишлоқдаги аҳоли учун хизмат кўрсатадиган врачлик пункти ҳамда дорихонада яратилган шароитлар ўрганилди. Бу борада масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM