Самарқанд туманида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 5447,3 миллард сўмлик 112 та лойиҳа амалга оширилиши ва 9 минг 224 та янги иш ўрини яратилади

Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг йигирма биринчи сессиясида маълум қилинди.

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Н.Мавлонов олиб борди.

Дастлаб сессия котиби тасдиқлангач, депутатлар кун тартибидаги маърузаларни тинглашга киришди.

Аввало, ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилфуза Азизованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш тўғрисидаги хисоботи тингланди.

Шундан сўнг, Самарқанд туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва асосий кўрсаткичларни 30 фоизга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастури тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Искандар Комилов ахборот берди.

Қайд этилдики, туманда мавжуд саноат корхоналарини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш бўйича янги ташкил этилаётган саноат корхоналарини ташкил этиш натижасида 2020 йил якуни билан саноат, ишлаб чиқариш хажмини 1421,0 млрд. сўмга етказиш бўйича прогноз режа ишлаб чиқилган. Ҳақиқатда бу кўрсаткич январь-декабрь ойларида 1402,0 млрд. сўмга етказилиб 98,2 % фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткчи аҳоли жон бошига 5519,9 минг сўмни ташкил этади.

Инвестиция дастури доирасида туманда қурилиш материаллари саноати бўйича 9 та лойиҳалар амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 172,6 млрд.сум миқдорида маблағлар ўзлаштирилди ҳамда бу борадаги ишларни янада ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни олиб қириш ҳисобига 146 та  янги иш ўринлари яратилди.

2021-2022 йилларда умумий қиймати 5447,3 млрд. сўмлик 112 та лойиҳалар амалга оширилиши ва 9224 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Жумладан, саноат соҳасида 1433,5 млрд. сўмлик 23 та лойиҳаларда 1242 та иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида 3670,5 млрд. сўмлик 50 та лойиҳаларда 7496 та иш ўрни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 343,3 млрд. сўмлик 39 та лойиҳаларда 486 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Туманда 2020 йил январ- декабр ойларида иқтисодий фаол аҳоли сони 105,0 минг кишини, банд ахоли сони 95,0 минг киши, бандлик даражаси 90,6 фоизни ташкил этди. 2020 йил  декабр холатига вақтинча ишлаш учун хорижга кетганлар сони 19 минг кишини ташкил этиб, вақтинча ишлаш учун хорижга кетганларнинг иқтисодий фаол аҳолининг умумий сонидаги улуши 18,2 фоиз ташкил қилди.

Сессияда шунингдек, туман адлия бўлими бошлиғи Н.Сафаровнинг 2020 йилда амалга оширилган ишлари туғрисидаги ахбороти эшитилди. Депутатлар кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM