Эҳтиёжманд оилаларга тикув машинаси, дурадгорлик ускуналари топширилди

Юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд, ёрдамга мухтож қатламининг рўйхатини шакллантириш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, ва “Ёшлар дафтари” ташкил этилган эди.

Ушбу рўйхатга киритилган оилаларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик жалб қилиш, ўз-ўзини банд қилиш орқали уларни даромад манбаига эга бўлиши учун шароит яратиб бериш каби вазифалар асосий мақсад қилиб белгиланди.

Тумандаги тўртта сектор қошида ташкил этилган ишчи гуруҳлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг эҳтиёжларини бевосита ўрганишди ва муаммоси бор ёшлар ва оилаларни аниқлашди.

Самарқанд туманида ўтказилган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирда туман ҳокими Н.Мавлонов, сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ходимлари ва ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими ёшларга қаратилаётган эътибор, эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш шароитини яхшилаш борасидаги илслоҳотлар хусусида сўз юритди. Тадбир давомида сектор раҳбарлари 62 та тикув машинаси, 32 та пишириқ печлари, 8 та мотокультиватор, 1 та елим қувурларни пайвандлаш ускунаси, 3 та дурадгорлик ускуналари, перефаратор ва дреллар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган эҳтиёжманд оилаларга тарқатишди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM