Қарздордан 66 миллион сўм ундирилди

  Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг 2020 йил 8 майдаги ҳукми билан судланган қарздор Ш.Ш.дан давлат фойдасига 66 млн 300 минг сўм жиноий жарима ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро бюронинг Самарқанд туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун 30 кунлик муддат берилган.

Шунингдек, Қонуннинг 42(1)–моддасига асосан қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларига вақтинча чеклов ўрнатилган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Ижро тадбирлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган 66 млн. 300 минг сўм жиноий жарима тегишли тартибда ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Алишер АКБАРОВ,
Мажбурий ижро бюроси
Самарқанд туман бўлими давлат ижрочиси.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM