“Прокурор кубоги” ғолиблари тақдирланди

Самарқанд туманидаги барча таълим муассасаларининг 2005-2006 йилларда туғилган йигит-қизлари ўртасида спортнинг волейбол ҳамда стол тенниси турлари бўйича ташкил этилган мусобақада ўқувчилар ғолиблик учун майдонга тушди. Бугун “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остидаги “Прокурор кубоги”нинг финал босқичи якунланди.

Тақдирлаш маросимида туман прокурори, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, халқ таълими бўлими мудири ва ҳамкор ташкилот вакиллари ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини эътироф этишди.

Мусобақа натижаларига кўра спортнинг волейбол тури бўйича 37-умумтаълим мактаби жамоаси 3-ўринга муносиб деб топилди. 10-умумтаълим мактаби жамоаси эса 2-ўринни эгаллади. Барча рақибларидан устин келган 20-умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, спортнинг стол тенниси бўйича қизлар ўртасида ўтлазилган баҳсларда 24-умумтаълим мактаби жамоаси 3, 29-умумтаълим мактаби жамоаси  2 ва 15-умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Бу борада ўғил болалар ҳам ўзининг маҳоратларини кўрсатишди. 12, 41 ва 24- умумтаълим мактаблари ўқувчилари 3, 2 ва 1 ўринга муносиб кўрилди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоаларга туман прокурорининг дипломи, медал ҳамда эсталик совғалари топширилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM