“Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида фестивал ўтказилди

Самарқанд туманидаги 2-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабида  ўтказилган фестивалда спортнинг бадиий гимнастика, юнон-рум кураши, таэквондо WTF-ITF, камондан отиш, волейбол, баскетбол, дзюдо, самбо, муайтай, кураш, ўзбек жанг санаъти, қўл жанги, футбол, мини-футбол каби турлари бўйича 500 нафардан ортиқ ўғил-қизлар ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди.

Тадбирда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев, Самарқанд тумани 3-сектор раҳбари А.Тошев, туман ҳокимининг ўринбосари ва қатор ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Фестиваль доирасида ёшларга қаратилган эътибор хусусида сўз юритилди. Бу эътибор келгусида ўз самарасини бериши таъкидланди.

Шундан сўнг ёшлар томонидан турли спорт кўргазмалари намойиш этилди.  Фаол спортчиларга ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM