Маҳалла ободлиги - юрт кўрки

Ҳар бир шаҳар ё туманнинг ободлиги маҳалла ободлигидан бошланади. Маҳалланинг обод бўлиши ҳудуднинг бошқарув маркази бўлган фуқаролар йиғини идорасида фаоллар, комиссиялар, профилактика инспектори тўлақонли фаолият юритиши учун яратилган қулайликларга ҳам бевосита боғлиқ.

Самарқанд тумани Ўзбеккенти ва Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида 750 га яқин хонадон мавжуд. Бу ерда яшаётган аҳоли орасида турли миллат вакиллари бор.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари маҳалла марказларини таъмирлаш, аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, улар фаровонлиги ва тинчлигини таъминлаш, бу борада олиб бориладиган ишлар билан танишди. Мазкур ишларнинг сифатли бажарилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM