Ёшларга ер ажратилмоқда

Мамлакатимиз аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади. 

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари буборада қатор ижобий натижалар бермоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган ислоҳотларга ката эътибор қаратилмокда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилиниб, жойларда унинг ижроси таъминланмоқда.

Хусусан, Самарқанд туманида ташкил этилган тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори ўринбосари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва соҳага алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этди. Унда ёшларга ер ажратиб бериш, ажратилган ерлардан унумли фойдаланиш тўғрисида фикр алмашилди.

Самарқанд туманида бугунги кунда 109 нафар ёшлар деҳқончилик ишлари билан шуғулланиш истагини билдирган. Шунга асосан 10 сотихдан 1 гектаргача ер майдони ажратиб бериш борасида шартномалар тузилган. Яъни, ушбу ёшларга 28,80 гектар ер майдони ажратиб берилади.

Кун давомида ёшларни қишлоқ хўжалигида бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш ишларини мувофиқлаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир ёшга шартнома асосида ер ажратиб бериш ишлари олиб борилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, бундан қарийб 20 кун илгари ёшларга ажратиб берилган ерларда улар ўз фаолиятини бошлаб юборишган. Маълум муддат ўтгач етиштирган маҳсулотини ички бозорга олиб чиқишни ҳам режалаштириб турибди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM