Самарканд тумани Шўрбоича махалласида ўтказилган йиғилиш жиноятчиликни олдини олиш ва бунга шароит яратиб бераётган омиллар таҳлилига бағишланди.
Унда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Буранов, туман ҳокими Н.Мавлонов ва сектор раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда содир бўлаётган жиноятларнинг асосий сабабларидан бири лоқайдлик экани таъкидланди. Келгусида тарғибот-ташвиқот ишларини янада жонлантириш, бу борада ҳар бир фуқаро билан якка тартибда шуғулланиш лозимлиги таъкидланди.