Ўрташиқда ўтказилган ярмаркада 48 нафар фукарога йўлланма берилди

Самарканд тумани Ўрташиқ маҳалласида ташкил қилинган “Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси”да 19 та ишлаб чиқариш корхоналари ва саноат ташкилотлари ўзларида мавжуд 116 та бўш ва квота иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркада ташкилотлар томонидан саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида ишга тушадиган лойиҳалар ҳисобига яратиладиган иш ўринлари бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, 378 нафар фукаро ишга жойлашиш ва ўз бизнесларини очишга кўмаклашиш бўйича тегишли  маслаҳатлар олишди. Шу билан бирга, 48 нафар  фукарога  ишга  жойлашиш учун  йўлланмалар тақдим қилинди.

2015-2021 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM