Кредит олган ёшлар нима билан банд?

Жонибек Шодиев ўтказилган хатлов жараёнида қўйчилик билан шуғулланиш истагини билдирган. Мурожаат ўрганилиб, Халқ банки томонидан 50 миллион сўм миқдорида имтиёзли кретид ажратилган. Ажратилган кредит эвазига 20 бош қўй олиб, ўз фаолиятини бошлаган Жонибекнинг қўйлари бугун 40 бошга кўпайган.

Туман ҳокими Янгиариқ маҳалласида ана шундай имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшларнинг иш жараёнларини кузатди.

- Чорвачилик қишлоқ хўжаликнинг ғоят муҳим тармоғи саналади, - деди ҳоким. - Халқимизни озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, тухум, шунингдек, енгил саноатни турли хил хомашё - жун, тери, мўйна, қоракўл тери ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашда аҳамияти катта. Шунинг учун бугунги ёшлар имтиёзли кредитлар эвазига чет мамлакатлардан келтирилган зотдор чорва молларини боқиш орқали ўз даромадига эга бўлишмоқда.

Худди шундай ёшлардан бири 1991 йилда туғилган Пардаев Фазлиддиннинг хонадонида ҳам бўлишди. Фазлиддин ҳам Халқ банки томонидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олган. Қорамолнинг “Эстон” зотидан олиб келган ёш тадбиркор чорвасини икки баробарга кўпайтиришни режа қилиб турипти.

Туман ҳокими бу борада ёшларимизга барча имкониятлар яратиб берилишини таъкидлади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM