Самарқанд туманида яна 38 нафар ёшлар ўзини ўзи банд қилди

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари туманидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, ўз-ўзини банд қилиши учун асбоб-ускуналар тарқатишди.
Хусусан, Маҳалла ҳайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 22 та тикув машинаси, 2 та мотокультиватор, 2 та автомобилларни таъмирлаш ускунаси, 3 та акфа ишлаб чиқариш ускунаси, 3 та перефаратор ва дреллар каби 38 та аспоб-ускуна ўз эгаларига топирилди.
Туман ҳокими келгусида ушбу ускуналардан самарали фойдаланиб, ўз касбига эга бўлишида муваффақият тилади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM