Самарқанд тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Аминжон Тошев аҳолига мурожаат қилди

Ассалому алайкум ҳурматли маҳалла фаоллари!

Жорий йилнинг 15-16 апрел кунлари Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи давомида ҳамда кенгайтирилган йиғилишда берган топшириқлари юзасидан Сектор раҳбарлари қуйидаги вазифларни йил якунига қадар амалга оширишни ўз олдимизга белгилаб олдик.

Муҳтарам Президентимиз томонидан фойдаланилмаган имкониятларимизни ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани алоҳида кўрсатиб ўтдилар.

Булар – саноат, транспорт логистикаси, йирик индустриал иссиқхоналар, хизмат кўрсатиш ва туризм. Ушбу соҳаларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар айтиб ўтилиб, масъуллар белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда ҳар бир маҳалладаги муаммо ва имкониятларни танқидий ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш орқали камбағалликни қисқартириш асосий вазифа бўлиши таъкидлаб ўтдилар.

Менинг ўзимни секторимда бу топшириқларни амалга ошириш учун Муҳтарам Президентимизнинг “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисида берган топшириқлари бўйича “Маҳаллабай” ишларни ташкил этиш, сектор ҳудудидаги муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг иложи борича тезроқ бартараф этиш мақсадида мавжуд
22 та МФЙга тижорат банкларининг 11 нафар малакали ходимларидан иборат  Доимий вакилларни бириктирганмиз.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича уйма-уй ўтказилган хатлов натижаларини умумлаштириш, таҳлил қилиш ва ҳар бир МФЙнинг ривожланиш драйверларини ишлаб чиқиш учун менинг секторимда бошқарув офис ташкил қилинган бўлиб, туман Агробанк бошлиғи (Қ.Содиқов) раҳбарлигида 5 кишидан иборат гуруҳ домий иш олиб бормоқда.

“Маҳаллабай” бириктирилган вакиллар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳар ҳафтани шанба кунида менинг раҳбарлигимда тумандаги 18 та мутассади ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ томонидан муҳокама қилиниб, аниқланган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш чоралари қўриб келинмоқда.

“Маҳаллабай” ишлаш бўйича яратилган тизим натижасида
3-сектор ҳудудидаги 22 та маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”ни аниқлаб олдик.

Асосан “Ўсиш нуқталари” яъни драйверлари этиб, 13 та йўналишларни белгилаб олдик – хусусан Туризм, паррандачилик, чорвачилик, деҳқончилик, хунармандчиликни ривожлантириш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, тикувчилик, иссиқҳона, боғдорчилик ва узумчилик ҳамда беданачилик йўналишлари.

Жорий йилнинг якунига қадар сектор ҳудудида:

2021-2022 йилларда Саноат йўналишида қиймати 62 млрд 250 млн. сўмлик (шундан, 1,2 млн.доллар тўғридан тўғри хорижий инвестицлар жалб қилинади) 3 та йирик лойиҳа амалга оширилади ва натижада 44 та янги иш ўринлари яратилади.

Хизмат кўрсатиш ва сервисни ривожлантириш йўналишида, 3-секторда  қиймати 292 950 млрд.сўмлик
(шундан, 11 млн.доллар тўғридан тўғри хорижий инвестицлар жалб қилинади)
5 та йирик лойиҳа амалга оширилади ва натижада 292 та янги иш ўринлари яратилади.

Мисол учун: 

Тумандаги “Қорасув” МФЙ ҳудудида "INTRAMED" МЧЖ томонидан қиймати 236 млрд сўмлик (шундан, 10 минг.доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади) Ушбу корхона замонавий тиббиёт воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади,  натижада 200 та янги иш ўрни яратилади.

Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича берган топшириқларига мувофиқ, 2021 йилда жами 1704 та шундан, 660 та юридик, 1044 та ЯТТларни ташкил этишни режалаштириб олганмиз.

Шундан, 1-чоракда 447 та (шундан 176 та юридик) тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди.

Йил якунига қадар яна 1257 та янги (МЧЖ, Хусусий корхона, Ойлавий корхона, Якка тартибдаги тадбиркорлар) тадбиркорлик субъектларни ташкил қиламиз.

Тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида, тадбиркорлик субъектларига жорий йилда барча молиялаш манбалари ҳисобидан 1-чоракда
5 млрд
.дан зиёд кредитлар ажратилган бўлса, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий дастурлар доирасида 159 та лойиҳаларга 5,1 млрд.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

 “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури  132 та лойиҳада 4,6 млрд.;

 Ҳунармандчиликни ривожлантиришга 4 та лойиҳага 140 млн.;

  Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш дастури 22 та лойиҳа
285 млн.сўм         

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 1 та лойиҳага 12 млн. сўм;

 

Шунингдек, ПҚ-4742-қарор асосида 2021 йилда
5174 нафар фуқароларни ўзини ўзи банд қилишини режалаштириб олганмиз.

Шундан, 1-чоракда 1416 нафар фуқаролар ўзини ўзи банд қилиб, режа (1414 нафар) 100.1 %га бажарилди.

Йил якунига қадар яна 3758 нафар ишсиз фуқароларимизни ўзини ўзи банд қилишини таъминлаймиз.

Бундан ташқари,  жорий йилда қурилиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда норасмий ишлаётган 6000 нафар фуқароларимиз фаолиятини легаллаштиришни режалаштирганмиз.

Шундан, 1-чоракда 2093 нафар норасмий ишлаётган ишчи ходимлар расмийлаштирилди ва режа 116.3 фоизга бажарилди. (1-чорак учун режа 1800 нафар).

Бу каби ишларнинг натижасида, 1 чорак бюджет даромадлари режаси 13 млрд 545 млн.сўм ўрнига амалда
16 млрд. 387 млн. сўмга (121 %) ёки 2 млрд 842 млн. сўм ортиғи билан бажарилиши таъминланди.

1 чорак бюджет даромадлари режасидан ортириб бажарилган қисми ҳисобидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 1 млрд. 503 млн. сўм маблағ ўтказиб берилди.

Ҳурматли тумандошлар!

3-секторда 151 та оила “Темир дафтар” га киритилган бўлиб, уларга тадбир мобайнида:

13 тасига 27 млн.сўмлик ўзини-ўзи банд қилиши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар олиб берилди.

 

Буларнинг натижасида, бугунги кунда 3-секторда 720 та оила сессия қарорлари асосида “Темир дафтар” дан чиқарилди.

Айни пайтда “Темир дафтар”да 151 та оила (528 та оила аъзоси)қолмоқда. Шундан, ногиронлиги бор, сурункали касаллиги бўлган, якка-ёлғиз, пенсионер, боқувчиси йўқ 21 та оилани Cектор раҳбари сифатида ўз қарамоғимга оламан. Улар доимий тарзда менинг диққат-эътиборимда бўлади.

Қолган 81 та оилаларга ҳар тарафлама ёрдам бериб, ишсиз фуқароларимизни доимий бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш орқали 1 сентябрга қадар “Темир дафтар” дан чиқарилишини таъминлаймиз.

 

Шунингдек, 3 секторда 801 нафар (30 ёшдан юқори) оналаримиз, опа-сингилларимиз “Аёллар дафтари”да рўйхатга олинган. Шундан бугунгача:

47 нафар аёлларимизга 655,4 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

176 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аёлларларнинг
128 нафари (100%) бандлиги таъминланди.

146 нафар аёлларга жам 139,4 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, Самарқанд туманида 5424 нафар йигит-қизлар “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган бўлиб, 1-сектор ҳудуди ҳиссасига 2893 нафарни ташкил этади.

Уларнинг қарийб ярми ёки 511 нафари ишсиз ёшлар бўлса, 2382 нафар ўғил-қизларимизнинг бошқа турли муаммолари борлиги аниқланган.

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек, ёшлар билан ишлашда, аввало уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун шароит яратиш чоралари кўрилмоқда. Хусусан:

4 нафарига имтиёзли кредит ажратилди.

687 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

26 нафарига ўзини-ўзи банд қилиши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар олиб берилди.

68 нафар ёшларимизга 59 800 млн. сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Буларнинг натижасида, бугунги кунда 1-сектор бўйича
687 нафар ёшларимиз сессия қарорлари асосида “Ёшлар дафтар”идан чиқарилди.

Айни пайтда 2206 нафар йигит-қизлар “Ёшлар дафтар”ида турибди. Белгиланган чора-тадбирларимиз бўйича 1 сентябрга қадар “Ёшлар дафтаридагиларни тўлиқ дафтардан чиқарамиз.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM