Машхура Ҳасанованинг уй-жойи таъмирлаб берилади

Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган навбатдаги “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Самарқанд тумани сектор раҳбарлари иштирок этиб, аҳолини қийнаётган масалаларни муҳокама қилишган эди. Кўрсатув давомида Хўжа Аҳрори Вали маҳалласида яшовчи Машхура Ҳасанова уй-жойини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Туман ҳокими ва тегишли ташкилот вакиллари фуқаро мурожаатини эртаси куни жойига бориб ўрганди. 
Мурожаатда кўтарилган муаммолар, уй-жойининг ҳақиқатда таъмирталаб эканлиги, хонадонни иситиш билан боғлиқ камчиликлар юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари ҳамда маиший техника билан таъминлаш чоралари кўрилди.
 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM