Давлат ерини ижарага олиб, қонунга хилоф равишда иш тутган “қаҳрамон” раис етказилган зарарти тўлаб берадими?

Самарқанд тумани Бадал маҳалласида туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари фирибгарлик қурбонига айланган. 

Фуқароларнинг таъкидлашича, туманнинг Конигил муқобил агротехсервис агрофирмаси ҳудудидаги айрим фуқароларга уй-жой қуриш учун ер сотилган. Айрим фуқаролар эса қонунга хилоф эканлигини билмасдан уй-жой қуриб олишган.

Маълум бўлишича тегишли идолар томонидан ноқонуний қурилаётган қурилишларни тўхтатиш ҳақида фуқароларни огоҳлантиришган. Аммо “уддабирон” раисларнинг кўрсатмаларига асосан ўзбошимчалик қурилишлар давом этаверган.

Шу ўринда савол туғилади. Хўш, бунинг учун ким айбдор? Маҳалла аҳли бу ишлардан хабари йўқ деб бўладими? Давлат ерини ижарага олиб, қонунга хилоф равишда иш тутган “қаҳрамон” раис етказилган зарарти тўлаб берадими? Ёки жабр кўрган фуқаронинг моддий зарари ким томонидан қопланади? Бу ўринда қонуни билмаслик жавобгарликдан озод қиладими?

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM