Даштисўхтада йўл муаммоси бартараф этилди

Самарқанд тумани Даштисўхта маҳалласи ҳудудидаги айрим йўллар йиллар давомида таъмирланмаганлиги натижасида абгор ҳолга келиб қолганди. Ёғингарчилик кунларида лойда юриб бўлмасди. Ёзда эса техникалар ҳаракатидан ҳаммаёқ чанг тўзонга тўларди. Одамлар ўйдим-чуқур кўчалардан юравериб, безор бўлишганди.

Жорий йилда абгор йўлларни обод қилиш ишлари бошланди. Шу вақтга қадар лойиҳага кўра йўлсозлар томонидан кўплаб кўчаларни реконструкция қилиш, кенгайтириш, тош-шағал тўкиб, йўл четига бетон ариқлар ўрнатиш каби бир қатор ишлар бажарилди.

Жумладан, айни кунларда Даштисўхта маҳалласининг йўллари обод бўлмоқда. Ниҳоят бугун йўлга асфальт ётқизиш ишлари ҳам якунига етади. Ҳозирда 1 километр йўл йўлсозлар томонидан  асфальт қилинмоқда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM