Эзгуликнинг чеки йўқ

Туман ҳокими ташаббуси билан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида туманимизда истиқомат қилувчи фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларни байрам билан табриклаш, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиш каби эзгу ишлар олиб борилмоқда.

Албатта, Рамазон ойи давом этаётган бир пайтда бундай савобли ишларга бош қўшишга шошилаётган корхона, ташкилот ва идоралар сони ортиб боряпти. Жумладан, туман фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази унитар корхонаси директори, Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутати Некрўз Ҳақбердиев ҳам бугун Миронқул маҳалласидан Зеби Аминова, Хўжамамат Муродов, Рахмон Ризаев, Янгижой маҳалласидан Равшан Қароев ва Неъмат Ходжамовлар хонадони бўлишди.

Ҳа, одамийлик ва эзгуликнинг чеки йўқ. Бунақа хайрли ишларга хайрихох раҳбарларни кекса отахону онахонларимиз дуо қилишиб, эртанги кунимизга тинчлик сўрашмоқда.
 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM