Фронт орти фахрийлари эътибор ва эъзозда

9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Ушбу кун янгича мазмун-моҳият касб этиб, миллий қадриятларимиздан келиб чиққан ҳолда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Ушбу сана том маънода халқ хотираси ва инсонни қадрлаш кунига айланган. Чунки бугун орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилганлар бор.
Байрам муносабати билан Самарқанд туманидаги ҳар бир корхона ва ташкилот мутасаддилари  фронт ортида меҳнат қилган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишмоқда. Хусусан, Ўзбеккенти маҳалласида яшовчи Файзи Абдуллоев, Янгиобод маҳалласидан Теша Вахидовларнинг хонадонларида бўлишди. Ўтмиш ва бугунги дориламон кунлар қадри тўғрисида дилдан суҳбат қуришди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM