Самарқанд туманида бугун яна битта мактаб онлайн таълимга ўтди

Самарқанд туманидаги 29-умумтаълим мактабининг ўқитувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли 14 кунга ўқув жараёни масофавий таълим шаклига ўтди.

Бугунги кунга қадар тумандаги 10 та умумтаълим мактабида ўқитувчилари орасида касаллик юқтириш ҳолати аниқланган эди ва бу мактабларда ҳам ўқиш онлайн тартибда олиб борилаётганди.

Туман СЭО ва ЖС бўлими ахборот хизмати

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM