Беш йиллик алимент тўлаб берилди

Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро Э.М.дан ундирувчи У.А.нинг бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Ўтказилган тарғиблот ишларидан тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди таъминотини ўйлаб, 2026 йилгача ҳисобланиб, алимент учун 49 млн. сўм пулни тўлаб берди.

Садриддин САЛОҲИДДИНОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд туманбўлими

давлат ижрочиси.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM