"Куштамғали" ва "Мотрид" ободонлаштирилди

Самарқанд туман прокурори У.Мухаммадиев, туман хокими Н.Мавлонов томонидан "Куштамғали" ва "Мотрид" маҳаллаларида тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги “Ражабамин” маҳалласида аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш мақсадида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, тижорат банклари иштирокида сайёр тартибда учрашув ўтказилиб, аёллар ва ёшларнинг мурожаатлари ва қизиқтирган саволлари тингланди. Учрашувда келиб тушган мурожаатларга тушунтиришлар ва амалда ижро этилиши бўйича тегишли ташкилот ва корхоналарга топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM