Туман ҳокими 7 кун давомида Қорасув маҳалласида бўлади

Бу ҳақда бугун туман ҳокими Носир Мавлонов Қорасув маҳалласида ўтказилган йиғилишда маълум қилди.

- Энди 7 кун давомида Қорасув маҳалласидаги муаммоларни бартараф этиш учун асосан шу маҳаллада фаолият олиб борамиз, деди ҳоким. – Бу эса тумандаги қолган 73 та маҳалла фуқароларининг мурожаатлари эътибордан четда қолади дегани эмас.

Туман ҳокими, Халқ қабулхонаси мудири ва 3-сектор раҳбари иштирокида ўтказилган йиғилишда Қорасув маҳалласини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, кўчаларни таъмирлаш, электр ва газ таъминотини яхшилаш масалалари муҳокама этилди.

Қайд қилиндики, маҳалладаги 12 та кўча ободонлаштирилади ва таъмирланади. Шунингдек, аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Сув муаммоси бартараф этилади. Кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилади. Маҳалла ҳудудидаги дарахтларга шакл берилади, аҳолига тегишли бўлган чорва моллари ветеринария кўригидан ўтказилади ҳамда алоқа линиялари яхшиланади.

Мухтасар қилиб айтганда Қорасув маҳалласининг қиёфаси тубдан ўзгаради.

Йиғилишда мазкур вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасида мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM