Самарқанд туман 2022 йил 1-чорак  маҳаллий бюджети параметрларининг ижроси ва бюджет даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш тўғрисида МАЪЛУМОТ

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йилги параметрларида,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга  қилган ташрифлари давомида берган топшириқлари, шунингдек, миллий валюта сиёсатини эркинлаштириш шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш учун зарур маблағлар кўзда тутилган.

2022 йил 1 чорак давомида туман маҳаллий бюджетини сифатли қилиб ижросини таъминлаш борасида муаян ишлар олиб борилди.

2022 йил туман маҳаллий бюджетининг 1-чорак прогноз кўрсатгичлари 19925,3млн.сўмни ташкил этиб, ижро 20993,1 млн.сўмни ёки 1067,8 млн.сўм (105,4 фоизга) ортиғи билан бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил            29 июндаги 445-сонли “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш заҳирларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан шаҳар молия бўлими ва Давлат солиқ инспекцияси ҳамда алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор амалий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, солиқ тўловчиларни жойига чиқиб ўрганиш ҳамда солиқ базасидаги маълумотлар билан таҳлил қилиш ва солиштириш орқали қўшимча даромад базасини аниқлаш, уларни қамраб олиш ишларини олиб борилиши натижасида 2022 йил 1-чорак давомида жами 1 813 та ҳолатда бюджетга 1 387,7млн.сўмлик кўшимча даромад манбаси аниқланди. Жумладан:

-вақтинчалик фаолиятини тўхтатиб фаолиятини давом эттираётган ёки гувоҳнома муддати тугаган бўлсада фаолият кўрсатаётган, тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятини кўрсатаётган ҳамда фаолият турига мос келмайдиган фаолият кўрсатиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар йўналишида 145 та ҳолатда 402,5 млн.сўмлик даромад манбаси аниқланди;

-ноқонуний умумовқатланиш шаҳобчаларини мониторинг қилиш бўйича 12 та ҳолатда 121,8 млн.сўмлик қўшимча даромад манбаи аниқланди;

-ўтказилган  мониторинг натижалари бўйича 412 та ҳолатда аниқланган бошқа ноқонуний йўналишлар ва корхоналарнинг қонунийлаштириш натижасида 600,4 млн.сўмлик даромад манбалари аниқланди.

Ушбу аниқланган қўшимча даромад манбаларини тегишли равишда солиқ идораларидан рўйхатдан ўтказиш мақсадида шаҳар давлат солиқ инспекциясига ҳар ойда маълумот тақдим этиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар доимий равишда давом эттирилади.

2022 йил 1-чорак давомида туман маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисмига 64650,1 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, 53381,1 млн.сўмлик касса харажатлари амалга оширилиб  82,6 фоизга ижро этилди. Ушбу харажатларнинг 65,1 фоизи яъни 26501,1 млн.сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ҳамда 8235,5 млн.сўми ижтимоий нафақаларга йўналтирилди. Бошқа харажатлар учун эса 18644,6 млн.сўм маблағлар молиялаштириб берилди.

Бюджет харажатларини тармоқлар кесимида кўриб чиққанда, алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, ким таълим соҳаси харажатлари учун 2 023,8 млн. сўмни, Мактабгача таълим муассасаларини сақлаш харажатлари учун 5610,0 млнсўмликни, Соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш харажатлари учун 18431,0 млн сўмлик маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилди.

Ушбу харажатларнинг 860,3 млн.сўми  коммунал харажатларига, 1756,3 млн. сўми озиқ овкат харажатларига, 788,8млн.сўми дори дармон харажатларига ва 15239,2 млн.сўми бошқа харажатларга йўналтирилди.

Кейинги йилларда маҳаллий бюджетларни шакллантиришда бевосита кенг жамоатчилик иштирокэтиб келмоқда.

2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг (391339,0 млн.сўм)5 фоизийилда икки маротаба яъни январ ва июн ойларидажамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағлар йўналтирилмоқда.

Биринчи жараёнда(январ-мартойларида) “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш учун туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га 7250,6 млн.сўм(4218,1 млн.сўм параметрдан,1655,0 млн.сўм эркин қолдиқ, 1377,5 млн.сўм йил бошига қолдиқ) миқдорида маблағлар ўтказиб берилди. Ушбу маблағлардан “Очиқ бюджет” (openbudget.uz) ахборот порталида фуқаролар томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этишлари учун ўз ҳудудларида бир қатор муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишлари учун яъни хиёбонлар, болалар майдончаси барпо этиш, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш, кўча чироқларини ўрнатиш ишларини амалга оширишга таклиф киритадилар ва овоз бериш жараёнида иштирок этдилар.
      “Ташаббусли бюджет” биринчи жараёни 2022 йил 1 февралдан 1апрел кунига қадар уч босқичда ўтказилмоқда.

1-босқич: 2022 йилнинг 1 феврал кунидан 22феврал куни оралиғида таклиф қолдириш жараёни орқали бўлиб ўтди. Бунда фуқаролар томонидан ўз худудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича “openbudget.uz” ахборот портали орқали 227 та таклифлар билдирилди.

2-босқич: 2022 йилнинг 23февралдан 4мартигача таклифларни саралаш жараёни, барча таклифлар модерациядан ўтказилиб, ишчи комиссия томонидан кўриб чиқилди ва 95 та таклифлар қабул қилиниб ўтказилди. 132 та таклифлар белгиланган меъзонларга (бир-бирини такрорловчи,  бошқа ҳудудга таълуқли, шахсий хусусиятга эга ва ҳоказолар) мос эмаслиги сабабли рад этилди.

3-босқич: 2022 йилнинг 5мартидан 1апрел кунигача овоз бериш жараёни бўлиб, бунда қабул қилинган таклифлар доирасида овоз берилади. Бугунги кунда 95 та қабул қилинган таклифлардан 17 та таклифлар юқори даражада овоз тўплабғолиб деб топилди.
         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли ҳамда2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари ижроси юзасидан, 2022 йилда Самарқанд тумани фуқароларига субсидия асосида уй-жой сотиб олишлари учун 210 та (лимит) субсидия ажратилган бўлиб,2022 йил 1-чорак давомидатижорат банклари томонидан тақдим қилинган буюртманомага асосан уй-жойнинг бошланғич бадали учун жами 84 та уй-жойга
2723,5 млн.сўмлик субсидия маблағлари ажратилди ва белгиланган тартибда молиялаштириб берилди. Бундан ташқари, 1-чорак давомида тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомалар асосида жами 74та бошланғич бадали тўлаб берилган фуқароларга фоиз тўловларини тўлаш учун 172,9 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди ва белгиланган тартибда молиялаштириб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПҚ-3651-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги595-сонлиқарорига мувофиқ,тумандаги 108 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (бола сони 2842 нафар) ҳамда 7 та давлат хусусий шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотларига(бола сони 696 нафар)2022 йилнинг январ ойида жами 1082,6 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди ва белгиланган тартибда молиялаштириб берилди. Шунингдек, 2022 йилнингфеврал ойида шаҳардаги 111 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (бола сони 3424 нафар) ҳамда 7 та давлат хусусий шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотига(бола сони 599 нафар) жами 1390570,0 млн.сўмлик субсидия маблағлари ажратилди ва белгиланган тартибда молиялаштириб берилди.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январ ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан "Темир дафтар" жамғармаси учун 625,0 млн.сўм, "Ёшлар дафтари" жамғармаси учун 825,0 млн.сўм, "Аёллар дафтари" жамғармаси учун 625,0 млн.сўм, Опен бюджет фукаролар жамғармаси учун 1 665,0 млн.сўм, тумандаги Диёр, Қорасув, Захлик, Хишрав  махалла фукаролар йиғинлари асосий йўллардаги аҳоли хонадонларини таъмирлаш янгидан бўяш учун  хўжалик моллари, оҳак тош, краска сурик, шотка коллер ва бошқа жихозлар сотиб олиш учун 15,0 млн.сўм, тумандаги "Корасув" маҳалла фукаролар йиғинида 2,5 км тупроқ йўлини тош йўлга айлантириш учун белгиланган тартибда қолоқ махалла мурожаатларни ижросини таъминлаш мақсадида 200,0 млн.сўм, тумандаги Конигил  маҳалла фуқаролар йиғинида  ободонлаштириш ва кукаламзорлаштириш ишларини янада кенгайтириш "Туризим маркази"ни атрофида турли манзарали дарахтлар сотиб олиш учун 20,0 млн.сўм, тумандаги маҳалла фукаролар йиғинлари атрофини ободонлаштириш ишларини кенг олиб бориш мақсадида цемент маҳсулотлари сотиб олиш учун 21,0 млн.сўм, тумандаги махалла фукаролар йиғинларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш йўл ёқасидаги ариқ-зовурларни тозалаш ишларини кучайтириш мақсадида дизель ёқилғиси сотиб олиш учун 50,0 млн.сўм, тумандаги 74 та маҳалла фукаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларига компютер сотиб олиш учун 277,5 млн.сўм, тумандаги 74 та маҳалла фукаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларига шарт-шароитини яхшилаш мақсадида концтовар қоғоз сотиб олиш учун 31,6 млн.сўм, Самарканд тумани ҳокимининг жамоатчилик ишлари бўйича маслаҳатчисининг ишлаган давридаги ойлик иш ҳақи ва охирги ҳисоб-китоб ишлари қарздорлигини қоплаш учун 15,3 млн.сўм, тумандаги маданият ва санъат сохасида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган ҳамда ушбу соҳада ютуқларга эришган 5 нафар иқтидорли ёшларнинг тўлов контракт пуллари тўлаш учун 41,1 млн.сўм, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг ер ва иншоотларини кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун 104,8 млн.сўм, тумандаги 38 та маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларига шарт-шароит яратиш мақсадида стол ва стул солиб олиш учун 38,0 млн.сўм, тумандаги 40 та фуқаролар йиғинларида Ёшлар етакчиларига шарт-шароит яратиш мақсадида стол ва стул сотиб олиш учун 40,0 млн.сўм, туман фуқаролар йиғиларининг 2021 йил II-ярим йиллик фаолияти намунали деб топилган тумандаги 20 нафар маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш учун 20,0 млн.сўм, тумандаги 55-сонли умумтаълим мактаб биносини дастлабки таъмирлаш учун 150,0 млн.сўм, тумандаги Ёшлар етакчиларига планшет олиб бериш учун 190,0 млн.сўм, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига кондиционер сотиб олиш учун 15,0 млн.сўм ҳамдатуман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан эса 2021 йил I-ярим йилликда фаолиятида юқори самарадорликка эришганлиги, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда берилаётган танқидий-таҳлилий чиқишларга ўз вақтида тўлиқ расмий муносабат билдирилганлиги учун Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Бахриддин Сафарович Хонкелдиевни рағбатлантириш учун 4,4 млн.сўм, "8-март-Халқаро хотин-қизлар куни" байрамини юқори савияда нишонлаш ҳамда фидокорона меҳнати, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшган мўтабар онахон ва опа-сингилларимизни эсдалик совғалари билан тақдирлаш мақсадида 17,5 млн.сўм, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, йўл ёқасидаги ариқ-зовурларни тозалаш ишларини кучайтириш мақсадида 50,0 млн сўм, туманда гематология касаллигига чалинган фуқароларга дори-дармон воситалари (эритропоетин ва темир модда перепарати) сотиб олиш учун 29,2 млн.сўм, тумандаги Етакчилар учун қулай шароитга эга бўлган хизмат хоналарини ажратиш ва уларни моддий-техзник жиҳозларини сотиб олиш учун 20,0 млн.сўм ва туманда "Уч авлод учрашуви" ҳамда "22-март Маҳалла тизими ходимлари куни" байрамлари муносабати билан соҳада самарали фаолият олиб бориётган ходимлар учун байрам тадбирларини ташкиллаштириш мақсадида 40,0 млн.сўм маблағлар йўналтирилган.

 

 

Image_elon: 
2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM