Муносабат: “Галосиё” тор кўчасини таъмирлаш учун 2023 йилги давлат дастурига киритилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқилган

Самарқанд тумани Жўйисой маҳалласининг ички кўчалари ҳақида https://t.me/tupponchaaa/2886 телеграм мессенжери орқали танқидий мақола эълон қилинган.

Мазкур ҳолатни мутасадди ташкилот вакиллари жойига бориб ўрганди. Шуни маълум қиламизки, маҳалланинг “Паризод” ва “Ватанпарвар” кўчаларининг 800 метрига асфалт қопламаси, “Галосиё-1”, “Имоми Аъзам” кўчасининг 1 километр қисмига тош-шағал ётқизилди.

Мақолада эълон қилинган маҳаллаинг “Галосиё” тор кўчаси, Обод юрт-1 ва Бирдамлик кўчаларини таъмирлаш учун 2023 йилги давлат дастурига киритилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM