“Оққўрғон тажрибаси” амалда

Бугун туман ҳокими, сектор раҳбарлари бошчилигида “Жўйи Аббос” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари олиб борилди.
“Оққўрғон тажрибаси”ни татбиқ этган ҳолда ободонлаштириш, таъмирлаш, кўкаламзорлаштириш, муаммоларни хонадонбай ўрганиш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа тадбирлар амалга оширилди.
Маҳаллада мавжуд дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилмоқда. Ариқ ва совурлар турли чиқиндилардан тозаланмоқда. Аҳоли томорқалари волонтёр ёшлар иштирокида ҳайдалиб, турли арча кўчатлари экилди. Қабристонлар ободонлаштирилди. Бундан ташқари санитария-эпидемиология осойишталик макази ходимлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари жойларда қорамолларни куйдурги, ит ва мушукларни қутуриш касаллигига қарши профилактик эмлаш ишларини олиб боришди.
Бир сўз билан айтганда, жўйи Аббос кун сайин янгиланиб, обод ҳудудга айланиб бормоқда. Бу жараёнларда, албатта, 2-сектор масъуллари ҳам ўз ҳиссасини қўшяпти. Зеро, туманимиз, маҳаллаларимиз, кўчаларимиз қанчалик обод бўлиб бораверса, одамлар ҳам ҳаётдан мамнун тарзда яшайди. Энг асосий жиҳати ҳам аслида шунда.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM