Ҳудудда аҳолини газ билан таъминлаш ҳолати: соҳадаги муаммо ва камчиликлар

Самарқанд туман суюлтирилган газ бўлими бошлиғи Сухроб Боболов иштирокида ўтган матбуот анжумани шу мавзуда бўлди.

Таъкидландики, Самарқанд туманини табиий газ билан таъминлашда 6 та ГТС лар орқали табиий газ олиш оркали фойдаланилади. Аҳоли  истеъмолчиларини табиий газ билан  бир меъёрда таъминлаш мақсадида туманда 508 та ГТҚ лар мавжуд бўлиб, шундан 67 донаси юқори босимдаги ва 441 донаси ўрта босимдаги ГТҚ ларни ташкил қилади. Ҳозирги кунда ГТҚ ларнинг барчаси режа асосида таъмирланиб, куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган.

Тойлоқ туманининг Қўрғонча маҳалласида жойлашган “Тайлоқ-1” ГТС Самарқанд туманининг 2-секторида жойлашган маҳалалар ва Самарқанд шаҳар Кафтархона маҳалласи аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб беради. Самарқанд туманининг Навбоғ маҳалласида жойлашган “Самарқанд-6” ҳамда “Самарқанд-1” ГТСлари туманнинг 3-секторидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб беради. Самарқанд туманининг Янгиобод маҳалласида жойлашган  “Шимолий” ГТС туманнинг 3-секторига карашли Янгиобод, Ўзбеккенти ва Корасув маҳалалари аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб беради.

Самарқанд туман газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан Самарқанд туманидаги 32 маҳаллада мавжуд  22 минг 437 нафар аҳоли ва 363 та улгуржи табиий газ истеъмолчиларига табиий газ етказилиб берилмокда. Табиий газ истеъмолчиларининг газ буйича ҳисоб-китобларни автоматлаштирилган тизимини жорий этиш мақсадида туманда жами 21 минг 854 дона замонавий электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилиши керак эди. Шундан бугунги кунга қадар 21 минг 915  дона ўрнатилди. 2023 йил биринчи чорагида қўшимча янги қурилган хонадонлар ҳисобидан яна 337 дона замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши кўзда тутилган.

Самарқанд туман газ таъминоти бўлимига 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами бўлиб 822 та мурожаат келиб тушган. Шундан барча мурожаатлар назоратга олиниб, 726 нафар мурожаатчига ижобий чоралар кўрилгани тўғрисида маълумотлар тақдим этилган. 63 нафар мурожаатчига тушунтириш ишлари олиб борилган, 31 нафар мурожаатлар ижро ҳолатида бўлган  ва 1  нафар мурожаат рад этилган. Жорий йилнинг биринчи чорагидан бошлаб, аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга тўлиқ электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатишни тугатилиши ҳисобидан ноқонуний уланишларга барҳам бериш режалаштирилган. Туманда ИИБ, ФВВ, прокуратура, маҳалла фуқролар йиғинлари вакиллари ва бўлим ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар ёрдамида табиий газ таъминотини яхшилаш, ис газидан заҳарланишларни олдини олиш, ёнғин келиб чиқиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари оли борилмоқда.

Бўлим ходимлари томонидан дебитор қарздорлиги мавжуд аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларни тегишли ҳужжатларини расмийлаштирган ҳолда мажбурий ундириш мақсадида ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Самарқанд туманида 42 та маҳалла 31 минг 342 та хонадон белгиланган режа ва жадвал асосида, имтиёзли нархларда ҳар 45-50 кун оралиқ вақтда суюлтирилган газ билан таъминланиб келинмоқда. Аҳолига суютирилган газ етказиб бериш асосан 1 та ГТС ва 1та ГТШ орқали амалга оширилади. Етказиб бериш учун 5 та махсус ИСУЗИ автомашиналари мавжуд.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM