Мен албатта ҳарбий бўламан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги ПФ-5413-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли 7252-сонли ҳарбий қисмда ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиш ва ривожланиш тарихи билан таништириш, шунингдек, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани намойиш этиш учун очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши,  туман адлия бўлими,Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли 7252-сонли ҳарбий қисм  ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Мазкур тадбирда  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши фаоллари ҳамда 38-, 52-мактаб ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар иштироки таъминланди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва кенг нишонлаш, миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида 20-умумтаълим мактабида маърифий-маданий тадбир ўтказилиб, ўқувчи ёшларнинг Қуролли Кучлар фахрийси билан учрашуви ташкил этилди.

2015-2022 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM