“Президент арчаси” байрам тадбири

Image_tadbir: 

Жорий йил 29 декабрь куни Самарқанд туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ночор, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, хизмат чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг ҳамда ҳозирда жазо муддатини ўтаётган фуқаролар фарзандлари учун “Президент арчаси” байрам тадбири ташкил этилди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари томонидан   болажонларга “Президент совғаси” тарқатилди. Тадбир давомида Янги йил байрамига бағишлаб туман маданият бўлими томонидан тайёрланган театрлаштирилган байрам томошаси намойиш этилди. Шунингдек, тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида тахсил олаётган 24 нафар вояга етмаган болаларга ташаббус билан чиққан ҳомий ташкилотлар томонидан кийим-кечак, пойабзал, шим, пальто ва бош кийим  кечаклар ҳамда ширинликлардан иборат Янги йил совғалари олиб берилди.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM