Конституция - бахтимиз қомуси!

Image_tadbir: 

Кун давомида, Гулобод кўрғонидаги 12-сонли мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд тумани фаоллари иштирокида Конституциямиз қабул қилинган куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида туман прокурори Х.Мардиевнинг маърузасидан сўнг, бир гуруҳ фаоллар туман ҳокимининг "фахрий ёрлиғи" ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Туман маданият бўлими ходимлари томонидан ташкил этилган концерт дастури байрам иштирокчиларига манзур бўлди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM