Сайёр қабул

Самарқанд туманида аҳолини навбатдаги сайёр қабули туманнинг Пастдарғом тумани билан чегарадош бўлган, туман марказидан ўзоқда жойлашган Ипакчи маҳалласида бўлиб ўтди. Унда 41 нафар фуқаролар томонидан 70 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан ўз ечимини топди. 17 та мурожаат қўшимча вақт талаб этиши сабабли ижрочига муддатлар белгилаб берилди. Хусусан, табиий газ ва электр энергияси таъминоти Пастдарғом тумани билан боғлиқ эканлиги аниқланиб, масала ечимини топиш учун Пастдарғом тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят ташкилотлари ёрдамида ҳал этиш аҳолига тушунтирилди. Бундан ташқари, қабулда спорт уйингоҳини ташкил этиш, йўлларни таъмирлаш, бандлик, уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича кўп мурожаатлар келиб тушди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қабул якуни билан Ипакчи маҳалласида яшаётган I-гуруҳ ногиронлари Хайдаров Ботир, Хайитов Темур ҳамда 85 ёшли онахон Гадоева Холчучуқларнинг оилаларига туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга совғалар топширилиб, оиладаги муаммолар тингланиб, камчиликларни бартараф этиш бўйича сектор томонидан тузилаётган йўл харитасига киритилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM