Туман ҳокимлиги ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Аҳоли, ижтимоий ҳимоя муҳтож фуқаролар, жумладан уюшмаган ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, уларни ишга жойлаштиришда қулайлик яратиш, бўш иш ўринларини уларнинг эътиборига етказиш мақсадида  туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда  “Гулобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 12-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида   бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Унда тумандаги 30 та корхона ҳамда ташкилотлар томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди. Ярмарка давомида 87 нафар фуқароларга, жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар вакилларига ишга жойлашишлари учун йўлланма ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази мутахассислари томонидан тавсия ва тушунчалар берилди.

Шунингдек, тадбир доирасида арзонлаштирилган китоблар ярмаркаси ва маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

“Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик” шиори остида ўтказилган учрашувда бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этилиши,.

Шунинг учун ҳам Давлатимиз томонидан аҳолини, жумладан ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини йўналтириш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий онгини шакллантиришга жуда катта эътибор қаратилаётганлиги айтилди.

Тадбирга таклиф этилган соҳа вакиллари томонидан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши таъкидлаб ўтилди. Турли ваъдаларга ишониб, алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш ҳар бир фуқаронинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида бир гуруҳ ёшларга мактаб ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ташаккурномалари топширилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар эътиборига ҳужжатли фильм намойиш этилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM