Барчани сайилга таклиф этамиз!

Жорий йилнинг 17 март куни Самарқанд тумани, "Гулобод" амфитеатри ва ўйингоҳида Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади. Байрам ва  сайил дастурларини тайёрлашда халқ ўйинлари, фольклор санъатининг энг яхши намуналари, элу юртнинг дилидан чуқур жой олган, қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғуларни тараннум этадиган куй ва қўшиқлар, ўлан ва лапарларга кенг ўрин берилган. Концерт дастурида таниқли санъаткорлар иштирок этишади. Шунингдек, сайил давомида  Самарқанд осмонида ҳаво шари учирилади.  Сумалак сайили ва Ҳалим сайли ўтказилади.
Барчани сайилга таклиф этамиз.

Image_elon: 
2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM