Функционал вазифалари

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, вилоят хамда туман ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар заҳирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.

Ташкилий-назорат гуруҳи бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни ҳокимнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.

Тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини ташкиллаштиради.

Келгусида ҳудудий бошқарув органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади.

Ҳудудий бошқарув органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради.

Бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади.

Захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади.

Ҳокимнинг ўринбосарлари билан биргаликда мутасаддилик қиладиган ҳокимлик аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ҳудудий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди.

Гуруҳнинг барча мутахассисларига топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда туман ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва туман ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Туман ҳокимига гуруҳ ходимларини, туман ҳокимлигини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Вилоят хокимлиги Ташкилий-назорат гурухининг хизмати ва туман ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Туман ҳокимлигида, туман бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, вилоят ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича назоратини олиб боради.

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM