Мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Самарқанд туманидаги 2-сектор таркибидаги Конигил маҳалласида бугунги кун талабига жавоб берадиган 36-сонли мактабгача таълим муассасасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур муассаса 100 нафар болага мўлжалланган бўлиб, қисқа вақт ичида бунёд этилди. Ушбу бино очилиш тадбирида маҳалла аҳли, айниқса хотин-қизларнинг қувончи чексиз эканлиги, кекса-онахонлар қўл очиб дуо қилишлари, жажжи болажонларнинг бахтли болалик ҳиссиётлари барчани қувонтирди. Туман ҳокими Ш.Джамалов тадбир давомида сўз олиб, маҳалла аҳлини мазкур масканни очилиши муносабати билан қизғин табриклади. Шундай тарбия ўчоғини барпо этилишига имконият яратиб берган Юртбошимизга чексиз миннатдорчилик билдирилди.

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM