Сайёр қабул – фуқаро муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Самарқанд туманида навбатдаги аҳолининг сайёр қабули 1 сектор таркибидаги Чоршанбе маҳалласида ўтказилди. Унда туманнинг турли маҳаллаларидан 33 нафар фуқаролардан 41 та мурожаатлар тингланди. Мурожаатларнинг асосий қисми электр энергия таъминоти, уй-жой билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий реабилитация, йўлларни таъмирлаш, ер масаласи, коммунал тўловларидан нореал қарздорлик каби масалаларга тўғри келди.

Қабулда кўтарилган ҳар бир масала атрофлича ўрганилиб, тегишли ташкилотлар билан биргаликда уларнинг ечимини топиш бўйича зарур чоралар кўрилди, айрим мурожаатларни қонунда белгиланган муддатларда ўрганиб чиқиш учун қўшимча муддат белгилаб берилди.

Юртбошимиз таклифлари асосида ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган ўрта мактабга китоб туҳфа қилиш бўйича туман ҳокими 34 мактабга китоб совға қилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM