Аҳоли билан учрашув

Туман ҳокими Ш.Джамалов 1-сектор таркибидаги Янгиариқ маҳалласида ҳамда 2-секторга қарашли Чумчуқли маҳалласида ўтказилган аҳоли ҳонадонларига ташриф буюриш якунларига бағишлаб учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда жами 231 муаммолар рўйхатга олинди. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва истаклари асосида “йўл хариталари” ишлаб чиқилди. Муаммоларни қисқа муддат ичида бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотларга ёзма топшириқлар берилди.

Хатлов натижалари тўғрисида маҳаллий аҳоли олдида ҳисоботлар берилди. Ижроси эса назоратга олиниб, сектор штабларида мониторинг юритилишига келишиб олинди.

Учрашув якунида Чумчуқли маҳалласида оммавий қабул ўтказилди. Унда 20 дан ортиқ мурожаат келиб тушди.

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM