Навбатдаги сайёр қабул

Самарқанд тумани ҳокими Ш.Джамалов аҳолининг навбатдаги оммавий сайёр қабулини 1 секторга қарашли Сулфакабутак маҳалласида ўтказди. Унда 26 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланиб, 40 га яқин масалалар муҳокама этилди.

Туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган мазкур қабул давомида 28 та масала ўз жойида ҳал этилди. Ҳал этиш учун қўшимча вақт талаб этган мурожаатлар мутасадди идораларга ижросини таъминлаш учун кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда мурожаат этган 2 нафар фуқаронинг масаласи жойига чиқиб ўрганилди. Хусусан, Юқори Қайнама маҳалласида яшовчи З.Рўзиқулованинг ноқонуний қурилиши суд қарори билан буздиришга тушганлиги ҳамда Навбоғ маҳалласида яшовчи фуқаролар М.Халилова ҳамда Ў.Баратованинг узоқ йиллардан буён оилавий низо масаласидаги мурожаати маҳалла оқсоқоллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокидаги муҳокама натижасида, мурожаат ижобий ҳал этишга эришилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM