Навбатдаги сайёр қабул

Самарқанд тумани ҳокими Ш.Джамалов навбатдаги аҳолининг оммавий сайёр қабулини 1 секторга қарашли Хожа Аҳрори Валий маҳалласида ўтказди. Қабулда 50 га яқин фуқароларнинг мурожаати тингланиб, 28 таси жойида ҳал этилди, 6 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатларни ўрганиш учун қўшимча вақт талаб этилиши сабабли тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Тадбир якунида, Кўсаҳо кейинчалик маҳалласида 1 сектор аъзолари томонидан аҳолининг хонадонма-хонадон юриши давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни мониторинги якунлари ўтказилди. Унда 71 та таклиф ва муаммолар аниқланган. Мурожаатларнинг аксарият қисми уй-жойини кадастр қилдириш, дори-дармон билан таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, нафақага чиқиш, иш билан таъминлаш, болалар боғчасини ташкил этиш каби масалаларга тўғри келган. Мазкур мурожаатлар туманнинг тегишли ташкилот ва идоралари раҳбарлари билан муҳокама этилиб, уларни ечиш йўллари келишиб олинди.

Худди шундай хатлов натижалари тумандаги 2 секторга қарашли Чаман ҳамда 4 секторга қарашли Қўшқўприк маҳаллаларида ўтказилиб, аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар иштирокида ечими топилди ва айримларини ижобий ҳал этиш учун мутасаддиларга топшириқлар берилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2020 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM