Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, муқаддас Ватан деб биладиган одамнинг мақсад-муддаолари аниқ, ғурур ва ифтихори юксак бўлади. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, инсон учун ўз ватани азиз ва муқадасдир. Ватанни севиш ёки ватанпарварлик хаёлий туйғу, кўркўрона эҳтирос эмас, барки у муҳаббатга асосланган  улуғ туйғу, дона ақл фаолиятидир.  Ватанпарварлик – ёлғиз ватанига меҳр қўйишдангина иборат эмас. Бу жуда катта ҳис…. Бу – ватан билан ўзини бир бутун деб билиш, унинг тинчлик хотиржамлигини сақлаш, ватанни ҳимоя қилишдир. Ватан ҳимояси, бу – инсон ҳимояси, миллат ҳимояси. Ватан ҳимоячиси бўлиш, унга қасамёд қилиш ва меҳр-муҳаббат билан чегарани қўриқлаш янада шарафли бурчдир. Кеча ва кундуз иссиқ ёки совуқ демай юрти чегараларини кузатиб туриш, ўз юртини  кўз қорачиғидек асраб-авайлаб қўриқлаш  алоҳида улуғ савобдир. Дунёда шарафли касблар кўп, улар орасида энг шарафлиси ўз она Ватани ва халқининг тинчлиги учун хизмат қилишдир. Ана шундай шарафли хизматни ўтиб келган йигитларни тақдирлаш мақсадида жорий йилнинг 26 апрел куни 12-сон болалар ва мусиқа санъат мактабида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида туман ҳокими Ш.Джамалов ташаббуси билан муддатли ҳарбий хизматни шараф билан ўтаб келган ўсмирларга совғалар топширилди. Шунингдек тадбирда туманимизнинг хуш овоз хонандалари ватанни мадҳ эттувчи қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди.


2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM