Аҳоли, шу жумладан, ёшларни миссионерлик ва прозелитизм таъсиридан ҳимоялаш

Туман ҳокими Шухрат Джамалов жорий йилнинг 21 июн куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида “Аҳоли, шу жумладан, ёшларни миссионерлик ва прозелитизм таъсиридан ҳимоялаш” мавзусида фаоллар йиғилишини ўтказди. 

Учрашувда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ тартибот органлари, ижтимоий соҳа, жамоат ташкилотлари, диний идоралар ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. 

Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад Ислом динини софлигини тарғиб этиш, Ўзбекистон Респубикаси қонунлари билан таъқиқланган турли ёт диний оқимларга фуқароларимиз айниқса ёшларни кириб кетишига йўл қўймаслик бўлди. Тадбирда сўз олган фаоллар мазкур учрашувни тумандаги барча маҳаллаларда, таълим муассасаларида давом эттиришни тавсия этилди. Учрашув якунида тегишли ташкилотларга тавсиялар берилди.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM