ҲАР БИР ОИЛАДА ЭЗГУ МАҚСАДЛАР САРИ

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа жадвалга асосан  "Ҳар бир оилада эзгу мақсадлар сари” шиори остида тумандаги Гулобод ҳамда Равонак маҳаллаларида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашга қартилган  тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида бағрикенглик ўзбек халқи маънавияти ва маданиятининг ажралмас қисми ҳисобланиши, юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги таъкидланди.

Бугунги кунда бағрикенглик инсоният томонидан эришилган энг катта ютуқлардан биридир. Бундан кейинги тараққиёт учун ҳам у муҳим омиллардан бўлиб қолаверади. Ўзбекистонда турли конфессия вакиллари ўртасида мустаҳкам дўстлик, бағрикенглик муҳити таъминланган, - дейди Араблар миллий маданий маркази вилоят бўлими раҳбари Хушбахт Худойқулов. 

Тадбир доирасида Ўзбекистондаги миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини ўзида акс эттирган видеолавҳа намойиш этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM