Самарқанд туманида болаларнинг боғчаларга қамрови 34 фоиздан ошди

Туманда жами 96 та МТМ фаолият олиб бориб, мазкур боғчаларга 7457 нафар бола қамраб олинган.

Яқинда Қўлбапоён маҳалласида фойдаланишга топширилган 100 ўринли 31-мактабгача таълим муассасасига инвестиция дастури асосида 2 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди.

– Мактабгача таълим тизимига қаратилаётган эътибор сабаб бугун  боғчамиз замонавий қиёфага кирди, – дейди МТТ мудираси Феруза Набиева. – Муассасамизнинг қурилиш ишлари “Феруз Фариз” МЧЖ томонидан бажарилди. Замонавий мебель жиҳозлари билан таъминланиб, болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилди.

 


2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM