Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда қандай кутиб олинди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари 15 октябрга мўлжалланган. Ташриф доирасида Президентимиз қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM