Обод кўчасига 500 метр асфальт ётқизилди

Тумандаги Андижони маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тоҳир Бурхонов ва шу маҳаллада истиқомат қиладиган фуқаролар ички кўчаларнинг таъмирталаб эканлиги, ёмғирли кунларда болаларнинг мактабга бориши учун қийинчилик туғдираётгани хусусида туман ҳокимига мурожаат қилган эди.
Мазкур ҳолат туман йўллардан фойдаланиш давлат унитар корхонаси томонидан жойига бориб ўрганилди. Аниқланган муаммони бартараф этиш учун Андижони маҳалласининг Обод кўчасида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Айни кунда маҳалланинг 500 метр кўчаларига асфальт ётқизилиб, фойдаланишга топширилди.
-  Қилган мурожаатимиз эътиборсиз қолмаганидан хурсандмиз, - дейди Т.Бурхонов. – Айни қиш фаслининг кириб келишида маҳалла кўчаларининг асфальт қилиниши аҳоли учун мунорсиб туҳфа бўлди.
 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM