Туманда бандликка кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Носир Мавлонов аҳоли ўртасидаги ишсизлик даражасини камайтириш, фуқароларни доимий ва вақтинча иш билан таъминлаш, бу борадаги муаммоларни бартараф этишда ушбу марказнинг фаолияти муҳим аҳамиятга эга эканлигини эътироф этди. Янги бинода яратилган қулайликлар соҳа ходимларининг янада самарали фаолият кўрсатиши ҳамда одамларга эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилишини таъкидлади.
– Муассасамиз бир вақтнинг ўзида 15 нафар фуқарога хизмат кўрсатади, - дейди марказ директори Жамшид Меликов. – Бино 9 та хонадан иборат бўлиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланди, иситиш-совутиш ускуналари ўрнатилди. Мурожаатчилар билан ишлаш, фуқароларни қабул қилиш учун хоналар ажратилди.
“Фарҳод” хусусий корхонаси томонидан қуриб битказилган ушбу бинога 1 миллиард 98 миллион 614 минг сўм маблағ сарфланди. Марказ 15 та сўнги авлод компьютерлари, 4 та принтер, 6 та сканер ва юқори тезликга эга оптик толали интернет билан таьминлаган.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM