Ҳар бир мурожаат этиборда

Мутасадди ташкилот вакилларининг фуқаролар мурожаатларини ўрганиши, аниқланган муаммоларни ўз вақтида баратараф этилиши халқ фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун барча сектор раҳбарлари маҳаллалар кесимида фуқаролар билан учрашяпти.

Бугун вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шавкат Рахмонов ҳамда туман ҳокими Носир Мавлоновнинг Қуйи Чордара маҳалласидаги 2-умумтаълим мактабида ўтган аҳоли билан учрашуви ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Маълумки, турар-жой, газ, сув, канализация, кадастр масаласига йиллар мобайнида етарли даражада эътибор қаратилмагани сабабли бугунги кунда мазкур тизимда муаммолар йиғилиб қолган. Бу эса ушбу йўналиш бўйича аҳолини қийнаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этяпти.

Учрашув давомида аҳоли томонидан шу каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатда билдирилган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилот мутасаддиларига вазифалар юклатилди.

Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокими Янгиариқ маҳалласида бўлди. У ерда жойлашган Гулистон массивида фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашди.

- Мева-сабзавот ишлаб чиқаришда туманимиз улкан имкониятларга эга, - деди ҳоким. - Аҳоли фаровонлигини доимо ошириб боришнинг асосий омилларидан бири қишлоқ хўжалигини ривожлантириш. Юқори даромадли интенсив ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. Шу нуқтаи назардан қарасак, эски боғларнинг ўрнида янги ниҳолларни парваришлашнинг вақти келди.

Йиғилиш давомида фермерларга ўз вазифаларини жадаллик билан адо этиши, мавсумий ишларни якунлаш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, 1-умумтаълим мактабида ташкил қилинган 849-сайлов участкасида сайловга тайёргарлик масалалари билан танишди. Ҳамда Чордара МТП ҳудудида ҳам учрашув ташкил этилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM