Мақом мактаб-интернатлари ташкил этилади

“Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (940-сон, 21.11.2019 й.) қабул қилинди.

- Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар ташкил этилади:
- Тошкент шаҳрида Республика мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат;
- Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги (тегишлича 1 ва 11-сон) болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда Бухоро вилоятидаги ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати негизида мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар.

Мақом санъати бўйича билим ва тушунчаларни, тарихий ва миллий анъаналарни пухта эгаллаган ёш кадрларни тайёрлаш мақом мактаб-интернатларининг асосий вазифаларидан биридир, дея хабар қилди Ҳуқуқий ахборот канали.

Мақом мактаб-интернатлари Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

2020/2021 ўқув йилида мақом мактаб-интернатларининг 5, 6 ва 7-синфларига, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса – 5-синфига 30 нафардан  ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM