Муаммолар жойида ҳал этилди

Туманда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Турсунов сайёр қабул ўтказди.
Туман ҳокимлиги мутасаддилари, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, фермерлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топилди.


“Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ахборот хизматига кўра, қабул давомида фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилдли. Шундан 2 нафар фуқаронинг мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. 2 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. Қолган мурожаатлар тегишлилигига кўра ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
 

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM