Муроржаатдан сўнг светафор ўрнатилди

Тумандаги Равонак маҳалласида яшовчи Т.Искандари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан йўлланган мурожаат ўз вақтида ўрганиб чиқилди.

Марожаатда маҳалла ҳудудида 33 ва 54-умумтаълим мактаби, Равонак касб-ҳунар коллежи ва мактабгача таълим муассасаси жойлашганлиги, ўқувчиларнинг транспорт воситалари серқатнов кўчадан ўтишида турли муаммоларга учраётганлиги маълум қилинган.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан аниқланган муаммоларни баратараф этиш мақсадида Равонак маҳалласидан ўтувчи умуммий фойдаланишдаги 4к-533 “4Р45 автойўли (4 километр) Самарқанд ш-Равонак қ-Тойлоқ қ” автомобиль йўлида йўл белгилари ва тартибга солинган светафор ўрнатилди.

2015-2024 © Самарқанд туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM